Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: "Сизга миллиард ажратилган. 400 миллион қаерда?"

Президент: "Сизга миллиард ажратилган. 400 миллион қаерда?"

Бурятия раҳбари Алексей Сиденов Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда 400 миллион рублни "йўқотди".

Гап шундаки, вилоят раҳбари ўз маърузаси давомида кутубхонани қуриш ва жиҳозлаш учун Россия ҳукумати 615 миллион рубл ажратганини айтди.

"Йўқ, йўқ, йўқ, миллиард, — деди Путин. — Мендаги маълумотларга кўра, бир миллиард, бир миллиард 200 миллион кутубхонага, 200 (миллион) — сиздан. Агар сиз 600 деяётган бўлсангиз, 400 миллион қаерда?"

"Владимир Владимирович, биз эски бинони қайта таъмирлашимиз керак эди. Аммо биз янгисини қурдик, уни ишга туширдик ва тўлиқ жиҳозладик. Сиз тўғри айтдингз. Мен бироз адашдим", — деди Сиденов президентга.

Киритилди: 18:38 06.06.2020. Ўқилди: 6364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!