Ўзбекистон-24 телеканали хабарига кўра, Президентимиз Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда Самарқанд туманидаги Мотрид қўрғонида аҳоли ҳамда шаҳар ички ишлар бўлими ва ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган кўп қаватли уйлар ва бу ерда яратилаётган шароитлар билан танишди.
Давлатимиз раҳбарига шу ернинг ўзида Самарқанд шаҳрида қуриладиган турар-жой ҳамда коммунал соҳа, инфратузилма объектларининг лойиҳа кўринишлари тақдим этилди.