Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президент махсус вакили Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини жадаллаштириш масаласини муҳокама қилди

A A A
Президент махсус вакили Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини жадаллаштириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бўйича махсус вакили, бош музокарачи Азизбек Ўрунов ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Женевага ташриф буюрди, деб хабар беради “Дунё” агентлиги.

Қайд этилишича, ташриф ташкилотга аъзо давлатларни Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнларини фаоллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари билан таништириш, шунингдек, Озарбайжоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг 15-йиғилишида иштирок этиш мақсадида ташкил этилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, унинг ўринбосари Сянчен Чжан билан учрашган. Шунингдек, Лотин Америкаси, Осиё-Тинч океани минтақаси, Европа ва араб дунёсининг айрим мамлакатлари билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича қатор икки томонлама музокаралар ўтказилган.

ЖСТ раҳбарияти Ўзбекистон президентининг яқинда қабул қилинган мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолаган. ЖСТ Котибиятининг Ўзбекистонга аъзо бўлиш жараёнида ҳар томонлама кўмак кўрсатиш ва юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мажбурияти билдирилган.

Нгози Оконжо-Ивеала, шунингдек, ЖСТ ташкилотига аъзо давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама музокараларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга техник кўмакни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилган. Шу нуқтаи назардан, томонлар бир қатор халқаро маслаҳатчилардан эксперт ёрдамини жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилган.

Ташриф давомида делегация ЖСТ Котибияти билан биргаликда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг 7-йиғилишини шартли равишда 2023 йил сентябрь—октябрь ойларида ўтказиш учун барча фундаментал ҳужжатлар тўпламини тайёрлаган.

Киритилди: 11:05 12.07.2023. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!