Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қайси фанлар бўйича бўлиб ўтади?

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қайси фанлар бўйича бўлиб ўтади?

Президент мактабига кириш имтиҳонлари аризалар сонидан келиб чиқиб, бир неча босқичлардан иборат бўлиши мумкин.

Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бир кун давомида математика фанидан 20 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 40 дақиқа вақт ажратилади.

Кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичига ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал номзодлар сонига рухсат этилади.

Президент мактабига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи қуйидагилардан иборат:

? ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича
16 та масала;
? мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 20 та масала;
? инглиз тилидан 40 та тест саволлари.

Бунда, 5-синфга қабул учун инглиз тилидан тест фақатгина талабгорнинг умумий салоҳиятини синаш учун хизмат қилади. Президент мактаби фаолиятининг биринчи йилида 6-10 синфларга киришга талабгорлар учун инглиз тили тести қабул мезонларидан бири деб ҳисобланади ва баллар берилади.

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ҳар бир синфга энг юқори балл тўплаган номзодлар Президент мактаби раҳбарияти Ишчи орган билан биргаликда суҳбатдан ўтказилади.

Суҳбат чоғида ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари), зарур ҳолларда, психолог, шунингдек, тиббий ходим бўлиши шарт.

Кириш имтиҳонлари давлат ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) тилларида, ҳамда талабгорнинг танловига мувофиқ инглиз тилида ўтказилади.

Киритилди: 09:40 07.05.2019. Ўқилди: 35792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!