Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: «Ҳокимлар, вазирлар, бош вазир ўринбосарлари вертикали ишламаяпти»

Президент: «Ҳокимлар, вазирлар, бош вазир ўринбосарлари вертикали ишламаяпти»

Айни вақтда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаётган айрим тармоқ ва ҳудуд раҳбарларини танқид қилди:

«Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайган.

Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин?

Шунингдек, 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўмга камайган», — деди давлат раҳбари.

Табиий газ қазиб чиқариш 1,7 фоизга камайгани оқибатида 600 минг тонна цемент, 55 минг тонна минерал ўғит, 330 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмлари таъминланмаган.

Иккинчи чоракда 9 миллиард куб метр табиий ҳамда 165 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни таъминлаш вазифаси қўйилди.

Иссиқлик электр станцияларига «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан бирга саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун иккинчи чоракда жами 15,5 миллиард киловатт электр ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Киритилди: 11:39 12.05.2021. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!