Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхоналаридаги аҳвол танқид қилинди. Уларнинг хулоса қилмаган раҳбарларини бугуноқ ишдан олиш, ўрнига ёш кадрларни қўйиб, йўқотишларни 2 карра камайтириш бўйича КПИ белгилаб бериш зарурлиги қайд этилди.
Бугунги кунда техника олийгоҳларида энергетика йўналишида 10 мингдан зиёд 3- ва 4-курс талабалари таълим олмоқда. Уларни техника хавфсизлигига ўқитиб, дуал таълим асосида туманга тушириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
– Марҳамат, устозлари шогирдини туманга олиб борсин, ишни ўргатсин, йўқотишни камайтириш бўйича яхши ечимлар таклиф қилса, тежалган маблағни устоз ва талабага бонус қилиб берайлик, – деди Президентимиз.
Умуман, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар бу йил 5 миллиард киловатт электр ва 3,5 миллиард куб метр газни тежаши шартлиги қайд этилди.