Гап 2017 йилнинг сентябрь ойида Ашхободда ўтказилган V Осиё ўйинлари мусобақаси ҳақида кетяпти.
Маълум бўлишича, Туркманистон иқтисодий инқироз ҳолатида бўла туриб, ушбу мусобақанинг ўтказилишига миллиардлаб доллар харжлаган. Ўша мусобақада ғолибларга медаллардан ташқари қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан “Toyota” автомобиллари ҳам совға қилинган. Эндиликда эса машиналар бирин-кетин қайтариб олиняпти.
“Daytube” ижтимоий тармоғининг хабар беришича, автомобиллар атлетларга берилаётганидаёқ “Ишлатманглар”, дея уқтирилган. Айни дамда эса Хавфсизлик хизмати ходимлари атлетларга “Сўрасалар, сотдик деб айтинглар”, дея ҳеч бир сабабсиз машиналарни қайтариб олишяпти.