«Президент Башар ал-Ассад Муҳаммад Ғози ал-Жалолий бошчилигида янги ҳукумат тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади», — дейилади Сурия президенти девонида.
Муҳаммад Ғози ал-Жалолий аввал Алоқа ва технологиялар вазирлигини бошқарган, яна бир қанча муҳим вазирликлар ҳам ўзгарган. Хусусан, Файсал Микдод ўрнига унинг ўринбосари Бассам Саббаг ташқи ишлар вазири бўлди.
Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия етакчиси Башар ал-Ассад билан учрашишга тайёрлигини маълум қилганди.