Православ черкови Чеченистоннинг пойтахти Грозний марказида янги черков қуради.
Бундай қарор Грозний мери Ҳас-Магомед Қодиров ва Рус православ черкови молиявий-иқтисодий бошқармаси бошлиғи, Наро-Фоминск митрополити Никандрнинг учрашувида қабул қилинган.
Черков Россия Президенти – Владимир Путинга бағишланади.
Митрополит Никандр Патриарх Кириллнинг кўрсатмаси билан Грознийга ташриф буюрди.