Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ш. фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. фуқаро Б.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракалари ўтказилмоқда.