Хиаоми компанияси илк кроссовери суратларини кўрсатди. Машина икки двигателли тизимга эга бўлади. Улар биргаликда 691 от кучини бериши айтилмоқда.
Ҳозирча электрокроссовернинг нархи ва бошқа хусусиятлари маълум эмас. Аммо таҳлилчилар YU7 энг кўп сотиладиган машиналар қаторида бўлишини тахмин қилмоқда.