Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Португалияда осмонда камдан-кам учрайдиган “ўрама булут” пайдо бўлди

Португалияда осмонда камдан-кам учрайдиган “ўрама булут” пайдо бўлди

У улкан тўлқин ёки цунамига ўхшаб, пляжда дам олаётган сайёҳларни қўрқитиб юборган.

Иқлим экспертлари фикрига кўра, бу ҳодиса Португалия учун мисли кўрилмаган бўлса-да, Австралияда кўпроқ кузатилади.

"Осмондаги улкан тўлқинга ўхшаш ажойиб кўринишига қарамай, бу турдаги булутлар цунами билан боғлиқ эмас. Бу шунчаки ҳаво массалари ва денгиз шамоллари ўртасидаги қарама-қаршиликлар туфайли юзага келадиган ноёб атмосфера ҳосиласи," - дея аниқлик киритди шарҳловчи Андреа Пинто.

Унинг маълумотларига кўра, бу турдаги булутлар узун қувур шаклида бўлиб, океан бўйлаб "думалагандек" горизонтал ҳаракатланади.

“Ўрама булут” Швеция, Бразилия ва Уругвайда ҳам кузатилган.

Киритилди: 22:50 01.07.2025. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!