Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Порошенко Кремль учун синовни айтди

A A A
Порошенко Кремль учун синовни айтди

Украина президенти Пётр Порошенко Донбассга БМТ тинчликпарварлари киритилиши масаласини Кремль учун синов, деб атади.

"Тинчликни тиклаш учун муҳим вазифа - эгаллаб олинган Донбассда БМТ мандати остида кўп миллатли тинчликпарварлик миссиясини жойлаштириш. Бошқа, янада самарали йўл, ҳозирча йўқ. Донбассдаги миссия бўйича таклиф - бу ҳам тинчликка йўл, ҳам Кремль самимий ниятда эканини аниқлаш бўйича синов. Агар Москва тинчликни хоҳласа, унда бу улар учун яхши имконият", - дея ёзган Порошенко Facebook’даги ўз саҳифасида.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Украинага БМТ тинчликпарварларини юбориш ғоясини қўллаб-қувватлаши, бироқ гап фақат ЕХҲТ ходимлари хавфсизлигини таъминлаш функцияси ҳақида кетишини маълум қилганди. 

Manba: kun.uz

Киритилди: 17:00 30.06.2018. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар