Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳслуотлари савдоси билан шуғулланиб келган Т.С. 400 дона “Ibull” номли электрон тамаки маҳсулотини ва электрон тамаки батарейкаларини ўтказиш мақсадида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрига олиб кетаётган вақтида ушланган ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.