Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Помпео АҚШ Эронга қачонгача босим ўтказишини айтди

Помпео АҚШ Эронга қачонгача босим ўтказишини айтди

Вашингтон Эрон музокаралар столига ўтирмагунига қадар Эронга қарши босимни кучайтиради ва санкциялар киритади, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Эрон музокаралар столига ўтирмагунича биз босимни кучайтираверамиз , - деди Помпео Эрон нефти бўйича саккиз мамлакат ва ҳудуд учун вақтинчалик истиснолар олиб ташланиши муносабати билан.

АҚШ ўтган йили эрон билан ядровий дастур бўйича келишувдан бир томонлама чиқиб кетганди. Шу билан бирга Штатлар қатор давлатлар (Хитой, Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Туркия) учун вақтинчалик истисно ўрнатган, яъни маълум бир вақтга қадар уларга Эрон нефтини сотиб олгани учун санкця киритмаслик мажбуриятини олганди.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 05:31 23.04.2019. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!