Полша Ички хавфсизлик агентлиги мамлакатга қарши фаолият юритган уюшган гуруҳга алоқадорликда гумонланаётган олти кишини қўлга олди. Улар орасида 25–52 ёшли беш нафар Полша фуқароси ва 37 ёшли Россия фуқароси бор.
Полша махсус хизматлари координатори Томаш Семонякнинг маълум қилишича, тўрт нафар гумонланувчи қамоққа олинган, қолган икки нафарига эса қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ Россияга ўқ-дорилар ва қурол-яроғ тизимлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ҳарбий материалларни ноқонуний етказиб бериш билан шуғулланган.