Польша Украинага ундан кредитга қурол-яроғ сотиб олишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Polsat телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Доналд Туск ҳукумати Киевга ҳарбий кредит бўйича таклиф киритган.
"Мана, бемалол Польша заводларидан кредитга қурол-яроқлар сотиб олишингиз мумкин, ҳақини эса ўзингизни тиклаб олганингиздан кейин тўлайсиз", – деди Сикорский.