Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Полша муҳожирларга бошпана беришни тўхтатмоқчи эди

Полша муҳожирларга бошпана беришни тўхтатмоқчи эди

Полша муҳожирларга бошпана беришни вақтинча тўхтатмоқчи. Бу ҳақда бош вазир Доналд Туск Варшавада ўзининг «Фуқаролик платформаси» партияси қурултойида сўзлаган нутқида айтиб ўтди , деб хабар беради ТВП Инфо телеканали.

«Миграция стратегиясининг элементларидан бири бошпана олиш ҳуқуқини вақтинчалик ҳудудий тўхтатиб туриш бўлади. Мен Европада бундай қарорни тан олишга интиламан», — деди сиёсатчи.

Унинг таъкидлашича, давлат Полшага кимнинг кириб келишини 100 фоиз назорат қилиши керак. Унинг сўзларига кўра, поляклар мамлакатга ишлашни, солиқ тўлашни ва Полша жамиятига қўшилишни хоҳловчилар киришини истайди.

Киритилди: 01:10 13.10.2024. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!