Владислав Косиняк-Камыш бу фикрни Financial Times нашрига берган интервюсида маълум қилди.
"Тинчлик режаси ишлаб чиқилганидан кейин, биз уни муҳокама қиламиз. Аммо чегарадош мамлакатлари ўз қўшинлари билан Украинада ҳеч қандай тарзда иштирок этмаслиги керак. Менимча, NATO'га аъзо давлатлар орасида юкни қайта тақсимлаш ва диверсификация қилиш зарур", – дея аниқлик киритди Полша Мудофаа вазири.
Шу билан бирга, Камиш АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг NATO давлатларини мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини сарфлаш талабини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Маълумот учун, Полша жорий йилда мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 4,7%ини сарфлаши режалаштирилган, бу NATO'даги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.