Польша Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Веслав Кукула Польша Қуролли Кучлари Украина узра ракеталарни уриб тушириш ниятида эмаслигини, чунки бу республика армиясининг НАТО ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш вазифаси эмаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Веслав Кукула таъкидлаганидек, "Польша позицияси ва НАТО иттифоқчиларининг позицияси аниқ". У Польша қуролли кучлари буни қилмаслигини айтди. Кукуланинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Польша томонининг иттифоқ осмонини ҳимоя қилиш масъулияти Польша чегаралари билан белгиланади.
Аввалроқ, 8 июль куни Владимир Зеленский билан музокаралардан сўнг Польша бош вазири Дональд Туск Варшава НАТО иттифоқчилари билан Украинанинг ғарбий қисми устидан Польша чегараси яқинида учаётган ракеталарни уриб тушириш имкониятини муҳокама қилишини айтган эди.