Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Полша энди Украинани қурол билан таъминламайди

A A A
Полша энди Украинани қурол билан таъминламайди

Полша Бош вазири Матеуш Мораветски 20-сентябр куни Полша энди Украинани қуроллантиришдан воз кечиб, ўз мудофаасига эътибор қаратишини айтди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу қарор Варшава Киев элчисини ғалла экспорти билан боғлиқ жанжал фонида чақирганидан бир неча соат ўтиб маълум қилинган.

“Биз энди Украинага қурол бермаймиз, чунки биз ҳозир Полшани замонавийроқ қуроллар билан қуроллантирмоқдамиз”, деди Мораветски.

“Украина Россиянинг шафқациз ҳужумидан ўзини ҳимоя қилмоқда, мен бу вазиятни тушунаман, лекин биз ўз ватанимизни ҳимоя қиламиз”, дея қўшимча қилди Бош вазир.

Қайд этилишича, 20-сентябр куни эрталаб Полша Украина президенти Владимир Зеленскийнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги сўзлари учун Киев элчисини чақирган.

Киритилди: 09:55 21.09.2023. Ўқилди: 3021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар