Польша АҚШ Конгрессига Германиядан Иккинчи жаҳон уруши оқибатида етказилган зарар учун компенсация олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аркадиуш Мулярчик хабар берди.
“Биз Қўшма Штатларни глобал тартиб учун масъул бўлган, халқаро тартиб, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва халқаро адолатни ҳурмат қилишда муҳим давлат деб ҳисоблаймиз”, - деди у.
Мулярчикнинг таъкидлашича, Варшава бу масалада Вашингтон ёрдамига умид қилмоқда.