Польша ўз армияси учун Американинг 32 та S-70i Black Hawk вертолётларини харид қилиш жараёни тўхтатилганини эълон қилди.
Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари Павел Бейда ва Польша қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Висслав Кукула қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Польшанинг TVP World телеканали.
Беиданинг таъкидлашича, харидлар жараёни аввалги ҳукумат томонидан бошланган, аммо якуний келишув ҳеч қачон имзоланмаган. "Биз ҳеч қандай шартномани бекор қилганимиз йўқ. S-70i Black Hawk вертолётларини харид қилиш билан боғлиқ жараённи ёпдик. Бу қарор жорий геосиёсий вазият ва Украинадаги ҳарбий воқеалар ривожи таҳлилига асосланган", - деди у.