Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Polaris Dawn космик миссияси экипажи Ерга қайтиб келди

Polaris Dawn космик миссияси экипажи Ерга қайтиб келди



Нопрофессионал астронавтлар томонидан биринчи марта коинотга чиқишни амалга оширган Polaris Dawn хусусий космик миссияси экипажи бўлган Dragon капсуласи Флорида қирғоқлари яқинидаги денгизга қўнди.

Polaris Dawn миссияси 10 сентябрда бошланган, экипаж таркибига SpaceX билан биргаликда миссияни молиялаштирган миллиардер Жаред Исааcман, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги подполковниги Скотт Потет ва SpaceX ходимлари – муҳандислар Анна Менон ва Сара Гиллиес кирган.

11 сентябрь куни «Polaris Dawn» миссияси Ер орбитасида 1400 км баландликка кўтарилиб, рекорд ўрнатгани маълум бўлди. Polaris Dawn шунингдек, 1972 йилда Аполлондан кейинги энг узоқ миссия ва аёлнинг космосга қилган энг узоқ сафари эди.

Келгуси йилларда Жаред Исааcман ва SpaceX бош директори Илон Маск Polaris дастури доирасида яна иккита миссияни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:55 15.09.2024. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!