Покровскнинг йўқотилиши Украина иқтисодиётини издан чиқариши мумкин. Бу ҳақда Foreign Policy хабар берди.
Покровск пўлат ва металлургия саноати учун асосий кўмир манбаи бўлиб, солиқ тушумларини ва экспортнинг салмоқли қисмини таъминлайди.
Бу корхоналарсиз мамлакат иқтисодиёти таназзулга юз тутиши мумкин эди. Украина, шунингдек, металл ресурслари тақчиллигига дуч келяпти.