Покистоннинг шимолий-шарқидаги Панжоб вилоятида йўловчилар автобуси ва трейлер тўқнашуви натижасида камида 27 киши ҳалок бўлди ва 30 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги маълум қилди.
Ҳодиса Дера Ғози-хон шаҳрида содир бўлган. Айланма йўлда катта тезликда кетаётган автобус трейлерни уриб юборди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган.
Агентлик маълумотларига кўра, автобус Раджанпур провинциясидаги аҳоли пункитидан Сиалкот шаҳрига кетаётган эди.