Покистонда россиялик учувчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Reuters хабар берди.
Агентлик манбаларига кўра, вертолёт мамлакат шимолида қулаган. Самолёт бортида жами 14 киши бўлган. Улардан саккиз нафари жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Хавфсизлик кучларига яқин бўлган ОАВдан бирининг ёзишича ҳалок бўлганлар орасида Покистон денгиз флотининг икки зобити ва бир денгизчиси ҳам бор.