Покистон жанубидаги Синд вилоятининг Хайрпур туманида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди.
Бу ҳақда "Dawn" газетаси полицияга таяниб хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, авария автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабабли содир бўлган.
Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.