Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистон қамоқларидан уч кун ичида 400 дан ортиқ афғон маҳбуслари озод этилди

Покистон қамоқларидан уч кун ичида 400 дан ортиқ афғон маҳбуслари озод этилди

Охирги уч кун ичида Покистон қамоқхоналаридан жами 438 нафар афғон маҳбуслари озод этилди ва Афғонистонга қайтарилди, дея хабар беради сешанба куни Қочқинлар ва репатриация вазирлиги.

Баёнотда айтилишича, мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилоятидаги Спин-Болдак чегара пункти ва мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятидаги Торхам чегара пунктида ёрдам олган қайтганлар ўз вилоятларига олиб кетилган.

Сўнгги икки ҳафта ичида Покистонда сақланаётган 1000 га яқин афғон қўйиб юборилиб, уйларига қайтарилди.

Тахминан 7 миллион афғон қочқинлари, аксарияти ҳужжациз, ҳамон хорижда, асосан қўшни Эрон ва Покистонда яшайди.

Киритилди: 18:27 20.05.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!