Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистон Глобал терроризм индексида биринчи ўринни эгаллади

Покистон Глобал терроризм индексида биринчи ўринни эгаллади

Иқтисодиёт ва тинчлик институти эълон қилган Глобал терроризм индекси ҳисоботига кўра, Покистон илк бор терроризм оқибатларидан энг кўп жабр кўрган давлат сифатида қайд этилди.

2025 йил якунларига кўра, Покистонда 1139 киши ҳалок бўлган, 1045 та террорчилик ҳужуми содир этилган. Бу кўрсаткич 2013 йилдан бери энг юқори даража ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳужумлар сони 2020 йилга нисбатан қарийб олти бараварга ошган. Мутахассислар вазият кескинлашувини, аввало, “Таҳрики Толибон Покистон” фаолиятининг кучайгани билан изоҳламоқда. Мазкур гуруҳ 2025 йилда дунёдаги “энг қонли террорчи ташкилотлар” қаторидан жой олган. Ҳисоботда айнан “Таҳрики Толибон Покистон” қурбонлари сони ошган ягона йирик гуруҳ сифатида қайд этилган.

Ҳисоботда Покистон ҳудудидаги терроризм кенгроқ геосиёсий зиддиятлар билан боғлиқ экани ҳам алоҳида таъкидланган. Афғонистон–Покистон чегараси терроризмнинг асосий ўчоқларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳисоботда рейтингнинг юқори поғоналарида асосан Африка давлатлари устунлик қилмоқда. Хусусан, Буркина Фасо, Нигер, Нигерия ва Мали каби давлатлар ҳам ўнталикдан жой олган. Шунингдек, Сурия, Сомали, Конго Демократик Республикаси, Афғонистон, Колумбия ва Исроил ҳам энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторида қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, Марказий Осиё давлатлари терроризм хавфи паст бўлган ҳудудлар қаторига киритилган бўлиб, террорчилик фаоллиги чеклангани ва вазият нисбатан барқарор сақланаётганини кўрсатган. Рейтингда Тожикистон — 41-ўрин, Ўзбекистон — 96-ўрин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон — 100-ўринни эгаллаган.

Киритилди: Бугун 17:50. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!