Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Покистон бош вазири Афғонистонни тиклашда кимлар ёрдам беришига умид билдиришини айтди

Покистон бош вазири Афғонистонни тиклашда кимлар ёрдам беришига умид билдиришини айтди

Покистон бош вазири АҚШ, Хитой ва Россия Афғонистонни тиклашда ёрдам беришига умид қилмоқда. Бу ҳақда Имрон Хон Newsweek нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Покистон бош вазири уруш ва можаролар Афғонистон иқтисодиёти, жамияти ва ҳукуматига "ҳалокатли таъсир" кўрсатганини таъкидлади.

"Умид қиламизки, Афғонистондаги вазият инсонпарварлик ёрдами, иқтисодий қўллаб-қувватлаш, коммуникация имкониятлари ва инфратузилма соҳасидаги лойиҳалар туфайли барқарорлашади ҳамда бу ишда АҚШ, Хитой, Россия вазиятни нормаллаштириш, реконструкция қилишга ўз ҳиссаларини қўшади", — деди у.

Бош вазир Толибон ҳукумати ҳали ҳам муваққат эканлигини ва қачонки, бутун мамлакат ҳаракат қўлига ўтсагина ҳақиқий ҳукумат сифатида тан олинишини қўшимча қилди.

Киритилди: 20:15 24.09.2021. Ўқилди: 2659 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!