Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистон билан можарода 133 нафа афғон аскари ҳалок бўлди

Покистон билан можарода 133 нафа афғон аскари ҳалок бўлди

Покистон билан чегарадаги можарода камида 133 афғон ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди ва 200 дан ортиқ киши яраланди.

Ислом Республикасининг ахборот вазири Аттауллоҳ Тарар бу ҳақда Х саҳифасида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Покистон армияси 27 та афғон ҳарбий назорат пунктини вайрон қилди ва яна тўққизтасини назоратга олди. Танклар, артиллерия ва зирҳли транспортёрлар каби 80 дан ортиқ ҳарбий техника ҳам шикастланган. "Кобул, Пактия ва Қандаҳордаги афғон толибларининг мудофаа позицияларига ҳужумлар уюштирилди ва қурбонлар сони ошиши мумкин", деб қўшимча қилди вазир.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!