Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Покистон аҳолиси 241,49 миллион кишига кўпайди

A A A
Покистон аҳолиси 241,49 миллион кишига кўпайди

Покистонда илк бор ўтказилган рақамли аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси 241,49 миллион кишига кўпайган.
Покистон Статистика бюроси томонидан берилган баёнотга кўра, мамлакат аҳолиси йилига 2,55 фоизга ўсиб, 241,49 миллион кишига етди.
Аҳолини вилоятлар бўйича тақсимлашда Панжобда 127,68 миллион, Синдда 55,69 миллион, Хайбер Пахтунхва 40,85 миллион ва Балужистонда 14,89 миллион киши истиқомат қилган.
Бошқа томондан, пойтахт Исломобод аҳолиси 2,36 миллион деб эълон қилинди.
Мамлакатда қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли сони 61,18 фоизни, шаҳарларда яшовчи аҳоли сони эса 38,82 фоизни ташкил этди.
2017-йилда ўтказилган сўнгги аҳолини рўйхатга олишда Покистон аҳолиси 207,68 миллион киши деб эълон қилинган эди.
Покистон Статистика бюроси аҳолини рўйхатга олиш 2023-йил 1-мартда бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 12:00 06.08.2023. Ўқилди: 6298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!