Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Поездга ким тош отганди?

A A A
Поездга ким тош отганди?

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 15 май куни  номаълум шахс “Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отиши натижасида вагон ойнаси дарз кетган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида “Афросиёб” тезюрар поезди ойнасига Самарқанд шаҳар Мотрид маҳалласи 37-сонли ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси М.Б. тош отганлиги аниқланган. У ва онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Киритилди: 05:32 17.05.2018. Ўқилди: 1209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар