UFC чемпиони Дрикус дю Плесси Хамзат Чимаевга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Хамзатга қарши жанг шубҳасиз катта синов бўлади. Мен бунгача бундай йигитларга қарши жанг қилмаганман. У ақлбовар қилмас спортчи ва мен жон деб у билан жангга рози бўлардим. Ўйиндаги вазифам - дунёдаги зўрлар билан жанг қилиш ва чемпионлик камарига ўз-ўзидан эга бўлиб қолмаганимни исботлаш.
Хамзат билан жангимизнинг биринчи раундидаёқ катта тўфон кўтарилади. У ўз режасини кескин ўзгартириб юборади деб ўйламайман. Мақсадим - рақибга ҳужум қилиш. Хамзатни ўлдирмоқчиман. Унинг тейкдаунларидан ҳимояланиб ўтирмайман, аксинча, унга ҳужум қиламан", - деди Дрикус дю Плесси.