Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пиёдани уриб юбориш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Пиёдани уриб юбориш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

21 май куни соат 22.30 да Яшнобод тумани Охангарон кўчасида «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Нодиржон С. пиёдани уриб юборган, дейди "iibb.uz".

ЙТҲ сабабли 22 ёшли Умиджон Д.га тан шикастлари етиши оқибатида у тиббий ёрдам учун мурожаат қилди.

Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра Умиджонга оғир даражадаги тан шикастлари етган.

ЙТҲ сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Ҳайдовчилар, йўлларда огоҳ бўлинг. Пиёдалар, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлманг.

Киритилди: 21:12 04.06.2020. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!