Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Питер Одемвингие «Бунёдкор»да тўп тепадими?

Питер Одемвингие «Бунёдкор»да тўп тепадими?

Таниқли нигериялик футболчи Питер Одемвингие айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Kun.uz манбасининг тасдиқлашича, уни Бунёдкор бош мураббийи Вадим Абрамов ўз клубида тўп суриш учун таклиф этган.

37 ёшли ҳужумчини бугун қалдирғочлар нинг Бухоро га қарши ўртоқлик учрашувини кузатаётган Бунёдкор мураббийлари билан кўришган. Манба маълумотига кўра, Абрамов ҳақиқатан ҳам уни жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида чақирган, аммо Бунёдкор раҳбариятига бу номзод билан шартнома имзолаш варианти маъқул келмаган.

Одемвингие эртага, 10 февраль куни Тошкентдан жўнаб кетиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Питер 1981 йилда Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида Лилль , Локомотив Москва, Вест Бромвич , Кардифф ва Сток Сити каби клубларда ўйнаган; Нигерия терма жамоаси сафида Африка миллатлар кубогининг уч карра бронза медали соҳиби бўлган. У 2017 йилдан буён Индонезиянинг Мадура Юнайтед клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Manba: kun. uz

Киритилди: 22:00 09.02.2019. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!