Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пискентда яна бир оила яраштирилди

A A A
Пискентда яна бир оила яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Пискент туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Охангарон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, М.Анорқуловдан, ундирувчи Ш.Анорқулова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Юқоридагиларга асосан, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ундирувчининг мурожаати асосида алимент пулларини ундириб бериш чоралари кўрилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, икки томон билан суҳбатлашиб,тушунтириш ишлари олиб бориш натижасида қарздор ота ва алиментчи она ўзаро келишиб,оиласини тиклаш нияти борлигини билдиргач, ижро иши тўхтатилган.

Киритилди: 19:34 26.07.2019. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар