Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пискентда чиқиндиларни ёқиб юборган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

A A A
Пискентда чиқиндиларни ёқиб юборган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида чиқиндилар ёқиб юборилди. Ҳуқуқбузарлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганида фуқаро Н. М. Мингтепа МФЙ ҳудудида ёқилғи ҳисобланмайдиган қурилиш материалларини ёқиб юборгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. Н. М. 300 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Киритилди: 18:15 10.07.2023. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!