Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Пискент ва Юнусободда имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди

Пискент ва Юнусободда имтиёзли кредит маблағлари  талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ «Халқ банки» Пискент филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари Д.О. ва бошқалар 37 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номидан ҳужжатларни қалбакилаштириб, 278,8 млн сўм истеъмол кредити маблағини расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” оилавий корхонаси раҳбари Х.Қ. “M.” МЧЖ раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, АТ “Халқ банки” Учтепа филиалидан гўзаллик салонини жиҳозлаш учун оилавий корхонага ажратилган 150 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни тақдим қилиш орқали “M.” МЧЖга ўтказиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:01 26.01.2021. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!