Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Пискент туманида дарахтлар оммавий равишда кесиб ташланди

Пискент туманида дарахтлар оммавий равишда кесиб ташланди

Пискент тумани "Тошкент денгизи" яқинида дарахтлар оммавий кесилгани ҳақидаги мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борди.

🔍 Ўрганиш натижасида Лолариқ МФЙдаги “Янги замин боғдорчилик ва узумчилик ширкати” ҳудудида жойлашган “Ш.” фермер хўжалигига тегишли майдон четидаги 24 туп тол дарахти рухсатсиз кесилгани аниқланди.

📄 Фермер раҳбаридан тушунтириш хати олинди ва далолатнома расмийлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига мувофиқ, табиатга етказилган зарар 218 млн сўм этиб ҳисобланди.
📑 Жамланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Киритилди: 06:38 11.12.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!