Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Пикассонинг картинаси кимошди савдосига қўйилди

Пикассонинг картинаси кимошди савдосига қўйилди

Париждаги Christie's аукционида Пабло Пикассонинг 1941 йилда чизган ноёб акварель асари "Аёл юзи" сотилмоқда, деб хабар беради BBC.

Асарнинг нархи тахминан бир миллион еврога баҳоланмоқда. Анъанавий кимошди савдоси ўрнига ташкилотчилар хайрия лотереясини ўтказишга қарор қилдилар: 100 еврога чипта сотиб олган ҳар бир киши афсонавий рассомнинг асарини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Тўпланган барча маблағлар Альцгеймер касаллигини ўрганадиган ва унга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқадиган француз жамғармасига ўтказилади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, бу каби формат масалани кенг тарғиб қилишга ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга кўпроқ инсонларни жалб этиш имконини беради, шу билан бирга ўзига хос совринни қўлга киритиш имконини ҳам сақлаб қолади.

Киритилди: 22:05 10.12.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!