Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пиёнисталикнинг янги кушандаси

A A A
Пиёнисталикнинг янги кушандаси

Техас университети биологлари пиёнисталикка қарши шафқатсиз кураша олувчи янги дори воситасини яратишди.

— Тўғри, — деди университет мутахассисларидан бири Жеймс Сан, — пиёнисталикка қарши дори турлари кўп. Аммо уларнинг таъсир кучи кўнгилдагидек эмас. Бу дориларни бир курс қабул қилган пиёниста орадан қисқа вақт ўтгач, яна ўзида ичкиликдек хавфли оғуга эҳтиёж сеза бошлайди. Қолаверса, у дориларнинг организмга салбий таъсири кучли. Одамлар пиёнисталикдан халос бўламан деб уларни истеъмол қилади-ю, нафақат ниятига ета олмайди, балки, янги касаллик орттириб олишади. Биз яратган «JVW-1034» деб номланган янги дори воситаси эса салбий таъсирга эга эмас ва у керакли нейронларгагина таъсир ўтказиб, миядаги спиртли ичимликка эҳтиёж туғдирувчи тўқималарни ўлдиради. Шунинг натижасида одам пиёнисталикдан бир умрга халос бўлади. Биз тадқиқотлар давомида юқорида айтганларимизни каламуш ва сичқонларда синаб кўрдик. Синовлар кўнгилдагидек кечди...

Сан ва унинг ҳамкасблари дори яратиш жараёнида асаб тизимини ҳам чуқурроқ ўрганиб, бошқа зарарли одатларга қул этувчи асаб толаларига таъсир кўрсатиш усулларини ҳам топишди. Бу усул янги дори воситасида ўз аксини топган. Демак, «JVW-1034» дориси нафақат пиёнисталик, балки, гиёҳвандликдан ҳам халос эта олади. Яқин ойларда янги дорини клиник шароитда синовдан ўтказа бошлашади.

“РИА Новости”

Киритилди: 05:28 12.05.2018. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар