Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Ўмон султони Ҳайсам бин Тариқ билан телефон орқали мулоқотда "Исроил тарафдорларига кўпроқ босим ўтказишга," "бу режимнинг қотиллик ва жиноятчилик машинасини тўхтатишга" чақирди.
"Агар биз - ислом мамлакатлари - бир-биримиз билан бирдам бўлсак, сионистик режим бундай жиноятларни содир этишга журъат эта олмайди, АҚШ ва Ғарб давлатлари уни қўллаб-қувватлашга журъат эта олмайди," - деди Пезешкиан.