Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пезешкиан ислом давлатлари ўртасидаги чегараларни йўқ қилишга чақирди

Пезешкиан ислом давлатлари ўртасидаги чегараларни йўқ қилишга чақирди

Хорижий сафари доирасида Ироқда бўлган Эрон президенти Масуд Пезешкиан Ироқ етакчиси Абдул Латиф Рашид билан учрашувда Европа Иттифоқида бўлгани каби исломий давлатлар ўртасидаги чегараларни йўқ қилишга чақирди. Бу ҳақда Эрон ижроия ҳокимияти хабар бермоқда.

Пезешкиан Эрон ва Ироқ ўртасидаги муносабатларнинг узоқ тарихига ишора қилиб, исломий давлатлар учун умумий иттифоқ яратиш зарурлигини таъкидлади.

«Пезешкиан Европа Иттифоқи томонидан амалга оширилганидек, ислом мамлакатлари ўртасидаги чегараларни йўқ қилишга чақирди», дейилади президентнинг веб-сайтидаги баёнотда.

Киритилди: 07:43 12.09.2024. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!