Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Петер Мадяр: Орбанга яқин мансабдорлар 31 майгача ўз лавозимини тарк этиши керак

Петер Мадяр: Орбанга яқин мансабдорлар 31 майгача ўз лавозимини тарк этиши керак

Венгрия мухолифат етакчиларидан бири Петер Мадяр мамлакатда юқори лавозимдаги амалдорлар 31 майгача ихтиёрий равишда истеъфога чиқиши кераклигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу чақириқ президент, Олий суд раиси, Миллий суд идораси раҳбари, Конституциявий суд раиси ва Бош прокурорга тааллуқли.

Мадяр таъкидлашича, агар мазкур мансабдорлар белгиланган муддатгача лавозимини тарк этмаса, халқдан олган мандатга таяниб уларни лавозимидан четлатиш чоралари кўрилади.

Баёнот Венгрияда сиёсий кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда янгради. Мадяр ўзини мамлакатнинг бўлажак бош вазири сифатида кўрсатмоқда.

Киритилди: 22:26 21.04.2026. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!