Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Песков ШҲТ саммитида Украина мавзуси муҳокама қилинишини эълон қилди

A A A
Песков ШҲТ саммитида Украина мавзуси муҳокама қилинишини эълон қилди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлатлари раҳбарлари бўлажак саммитда Украина мавзусини муҳокама қилади, аммо бу асосий мавзу бўлмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Украина мавзуси ҳамма жойда у ёки бу тарзда муҳокама қилинади, лекин бу ерда асосий нарса президентнинг икки томонлама учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва халқаро нуфузни ошириш. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти сифатида муҳим халқаро ташкилотдир", — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Аввалроқ Россия етакчисининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков саммит доирасида Путиннинг Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари билан учрашувлар ўтказиш режасини маълум қилганди.

Киритилди: 14:05 15.09.2022. Ўқилди: 2048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда