Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Песков Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги сўзларига фикр билдирди

Песков Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги сўзларига фикр билдирди

“Россия Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш хавфи бор ёки йўқлигини муҳокама қилишда иштирок этмаяпти, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси”, деди журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Беларус президенти Александр Лукашенко КХШТ йиғилишида ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтди. У Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлаган. Унинг иддаосига кўра, шундай дейиш имконини берувчи оператив маълумотлар мавжуд эмиш.

Песков “Кремль Лукашенконинг мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини қўллаб-қувватлаяптими, Ўзбекистон ва Ўзбекистон раҳбариятига маслаҳатлар, тавсиялар бериляптими?” – деган саволга жавоб берар экан, “Тўғриси, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси. Шу нуқтаи назардан қараганда, биз бу ишда иштирок этмаймиз”, — деб жавоб берган.

Киритилди: 19:10 11.01.2022. Ўқилди: 9932 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!