Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Перудаги ўрмон ёнғинларида камида 15 киши ҳалок бўлди

Перудаги ўрмон ёнғинларида камида 15 киши ҳалок бўлди

Перу соғлиқни сақлаш вазири Сезар Васкес Санчес RPP Noticias телеканалида шундай деди: "Афсуски, биз ҳозиргача 15 ўлимни қайд этдик." Унинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари ёнғинга қарши курашда халқаро ёрдам сўраш имкониятини истисно этмаяпти.

Перу миллий фавқулодда вазиятлар маркази маълумотларига кўра, йил бошидан бери ёнғинлар оқибатида камида 98 киши жабрланган. Марказ координатори Мартин Хесус дел Кастильо Мерино таъкидлаганидек, январь ойидан буён мамлакатда 179 та ёнғин ўчирилган, 23 та ёнғин ўт ўчирувчилар ва миллий хавфсизлик кучлари томонидан назоратга олинган, бироқ қолган 32 та ёнғин ҳали ҳам фаол.

Киритилди: 11:58 17.09.2024. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!