Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Перуда автобус жарликдан қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

A A A
Перуда автобус жарликдан қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Перу ғарбида автобуснинг қоядан қулаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди. Бу ҳақда душанба куни La Republica газетаси маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган вақтда Уануко шаҳридан Лимага кетаётган автобусда 76 киши бўлган. Жабрланганларнинг 12 нафари жароҳатлари оғирлиги сабабли касалхонага ётқизилган.

Йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи транспорт компанияси маълумотларига кўра, автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетганидан сўнг жарликдан қулаган.

Киритилди: 21:37 11.04.2023. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!